Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда “Маҳалла — менинг тақдиримда” танлови ўтказилди

Навоийда “Маҳалла — менинг тақдиримда” танлови ўтказилди

0

Ўқувчи ёшлар ўртасида ўтказиладиган мазкур республика танловининг вилоят босқичи Навоий шаҳридаги “Ёшлар марказида” ташкиллаштирилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган танловда 10 та маҳалла жамоаси 3 шарт асосида ўзаро беллашди.

Биринчи шартда иштирокчилар ўз маҳалласи ҳақида тақдимотларни слайд­­лар асосида намойиш этишди. Иккинчи шартда эса соҳага тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маънавиятга оид саволларга жавоб беришди. Танловнинг учинчи шарти иншолар танлови билан якун топди.

Натижаларига кўра, Учқу­дуқ туманидаги “Мустақиллик” ма­ҳалла фуқаролар йиғинининг “Ис­тиқ­бол” жамоаси биринчи ўринга муносиб, деб топилди. Нурота тума­нидаги Алишер Навоий номли ма­ҳалла фуқаролар йиғинининг “Айнул ҳаёт” жамоаси иккинчи, Навбаҳор тумани “Юқори Бешработ” маҳал­ла фуқаролар йиғинининг “Шижоат­кор ёшлар” жамоаси ҳамда Зараф­шон шаҳри “Геолог” маҳалла фуқа­ролар йиғинининг “Зарли замин ёшлари” жамоалари эса учинчи ўрин­ни эгаллади.

Fолибларга дип­лом ва совғалар топширилди.