Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди

Навоийда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди

0
????????????????????????????????????

27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан Навоий шаҳридаги “Фаровон” тантаналар кошонасида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоятдаги 30 дан ортиқ телерадио ва газета таҳририятлари ҳамда 40 га яқин матбаа корхоналари меҳнат жамоалари қатнашди. Тадбир аввалида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев машаққатли  касб эгаларига табрик йўллар экан, уларнинг фаолиятига муваффақиятлар тилади. Бугунгача соҳа эгаларнининг 10 нафардан ортиғи давлат мукофотларига эга бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, республика танловларида навоийлик журналистлар иштирокининг салмоғи кўпаяётганига ҳам урғу берди. Шундан сўнг, таҳририятларнинг 30 нафар ижодий ходимларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. Бундан ташқари, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят ички ишлар, экология бошқармалари ҳам улар билан фаол ҳамкорлик олиб бораётган журналистларни тақдирлади.

Самимий куй-қўшиқлар, дилтортар наволар даврага янада файз киритди. Бу йилги байрам ўзгача кўтаринкиликда нишонлангани билан эсда қолди.