Bosh sahifa Jamiyat Навоийда пиллакор оилалар икки мавсумда ўртача 2,5 миллион сўмдан даромадга эга бўлишди

Навоийда пиллакор оилалар икки мавсумда ўртача 2,5 миллион сўмдан даромадга эга бўлишди

0

Навоий вилоятида  биричи ва иккинчи мавсумда пилла етиштириш жараёнлари ўз ниҳоясига етди. Бу даврда 15,5 минг қути ипак қурти парваришланиб, 850 тонналик хирмон яратиш белгиланган  эди.

Шу мақсадда 877 та фермер хўжаликлари ҳамда 1483 та касаначилар билан шартномалар имзоланди. Ипак қурти юқори агротехника асосида парвариш қилиниб, режадаги 850 тонна ўрнига 879 тонна сифатли пилла ҳосили етиштирилди ва шартномавий режани 103,4 фоизга га бажарилди. Ўртача ҳосилдорлик эса 56,7 килограммни ташкил этди.

Ҳудулар мисолида олиб қарайдиган бўлсак, энг кўп пилла Қизилтепа, Навбаҳор ва Хатирчи туманларида етиштирилди.

“Қизилтепа пилла хазинаси”, “Хатирчи пилла хазинаси” ҳамда “Ал-Азиз ипаги” масъулияти чекланган жамиятлари вилоятдаги пиллачилик кластерлари саналиб, улар томонидан мавсумлар аввалида пилла боқувчи оилаларга ун ва ёғ каби маҳсулотлар тарқатилган эди. Айни пайтда пиллакорларга етиштирилган маҳсулот учун тўловлар якунга етказилмоқда. Жори йил етиштирилган ҳар бир клограмм ҳўл пилла учун қурт боқувчиларга 17-18 минг сўмдан тўлаб бериляпти.

Қайд этиш лозим, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 январь куни эълон қилинган “Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ипакчилик тармоғига тааллуқли бўлган ва фермер хўжаликларида бажариладиган мавсумий ишлар пенсия тайинлаш учун стажга бир йиллик иш сифатида қўшилиши белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари орқали пилла олган фуқароларга тегишли хўжаликлар, касаначиларга эса кластер эгалари томонидан меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилиши лозим.

Мазкур жараёнлар “Навоий ҳудудий Агро-пилла” масъулияти чекланган жамияти томонидан назоратга олинган.

Ҳомидов ЎКТАМ, Навоий вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Пиллачилик бўлими бошлиғи.