Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда раҳбарлар ўзлари таълим олган мактабларига икки ойда 44 мингдан зиёд китоблар...

Навоийда раҳбарлар ўзлари таълим олган мактабларига икки ойда 44 мингдан зиёд китоблар совға қилишди

0

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 март куни мамлакатимиз раҳбари бошчилигида ўтган видеоселекторда юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун кўмаклашиш мақсадида бешта муҳим аҳамиятга эга ташаббус илгари сурилган эди.

Мазкур ташаббусларнинг тўртинчи йўналиши доирасида жойларда «Мактабимга китоб совға қиламан» акцияси ўтказилиб келинмоқда. Айни пайтгача ташаббус доирасида вилоятимиз умумтаълим мактабларининг кутубхона фондига 91 минг 697 та бадиий китоб йиғилди. Мазкур жараёнда вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларининг бевосита ҳомийлигида тақдим этилган бадиий адабиётлар сони 44 мингдан ошди. Шунингдек, марафонларда жамғарилган китоблар миқдори 47 минг 604 тани ташкил этгани қувонарли ҳол.

Нигора РЎЗИЕВА, «Дўстлик байроғи»  газетаси мухбири.