Bosh sahifa Jamiyat Навоийда “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси ўтказилмоқда

Навоийда “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси ўтказилмоқда

0

Навоий вилоятининг барча ҳудудларида давлат хизматлари марказлари томонидан “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси ўтказилмоқда.

Жумладан, Конимех туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан  ҳудуднинг чекка овулларида ноқонуний қурилган турар уй-жойларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилаяпти. Натижада “Саржал” овул фуқаролар йиғинига қарашли Уразжан, Терикудуқ, Саржал қишлоқларида яшовчи 37 нафар фуқародан ноқонуний қурилган ҳовлига эгалик ҳуқуқини тиклаш учун аризалар қабул қилинди.

photo_2018-11-06_18-26-39

Бундан ташқари сайёр учрашувларда туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олмай ёки  шаърий никоҳда яшаб юрган фуқароларга турмушларининг расмийлаштирилиши борасида давлат хизматлари кўрсатилиши тушунтирилаяпти. Мақсад аҳоли муаммоларига ечим топиш билан уларнинг уқуқий билимларини юксалтиришдан иборат.

Давлат хизматлари агентлиги вилояти бошқармаси матбуот хизмати