Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда ғўза парвариши қандай кечмоқда?

Навоийда ғўза парвариши қандай кечмоқда?

0

Бугунги кунда вилоятда парваришланаётган жами 32 минг 588 гектар ғўза майдонларининг 13 фоизи шоналаш, 51,5 фоизи гуллаш, қолгани 1-2 кўсак фазаларида ривожланмоқда. Айни пайтда ғўза парваришида тўлиқ дала режимига ўтилган. Яъни мавжуд культиваторлардан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида жойларда 48 та механизаторлар уйлари ҳамда вилоят бўйича 51 та культивация отрядлари ташкил этилиб, “отряд” усулида ва “наряд” тизимида ётиб иш ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Об-ҳаво ҳароратини ғўзада агротехник тадбирларни амалга оширишга қулайлигидан унумли фойдаланиш мақсадида культиваторларни эрта тонгдан бошлаб кечгача дала тўлиқ ишлашини ташкил қилиш маъсул ходимлар томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ғўза қатор ораларига ишлов бериш ишларига 782 та культиватор жалб этилиб, бир кунда 4072 гектар (12,5%), мавсум бошидан 243105 гектарда ёки 746 фоиз майдонда культивация ишлари ўтказилди. (Ўртача иш унуми 782 та культиватор ишлаб, ҳар бир культиваторга 5,2 гектардан тўғри келмоқда)

Ғўза майдонларида қўл кучи билан бажариладиган агротехника тадбирларини бажариш учун меҳнат шартномаси асосида ҳар 50 сотих пахта майдонига бир нафардан мавсумий ишчилар билан шартнома асосида ишга жалб этилиб, ишчиларни меҳнат фаолияти йўлга қўйилган.

Ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалаш ишлари бир кунда 705 гектар (2,2 %), мавсум бошидан 133136 гектарда ёки 409 фоиз майдонда тозалаш ишлари олиб борилди.

Вилоятда экилган ғўза майдонларда суспензия сепиш ва кимёвий воситалар билан ишлов бериш тадбирларини ўтказиш учун туманларда 34 ишчи отрядлар ташкил этилган бўлиб ушбу отрядларга жами 140 та ОВХ пуркагичлари ҳамда 34 та ишчи эритма ташиш сиғимлари бириктирилиб мавсумга шай ҳолатга келтирилиб ишловлар амалга оширилмоқда.

Ушбу отрядларни ўз вақтида тўлиқ ва унумли ишлашини таъминлаш мақсадида “Навоий агрокимёҳимоя” ҲАЖ ва бошқа ташкилотлардан жами 232 нафар шундан 19 нафар энтомолог агроном ва 213 нафар малакали ишчи ходимлар жалб қилинган. Ғўза ривожини жалдаллаштириш мақсадида суспензия билан озиқлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бугунги кунгача 118296 гектар ёки 363 фоиз майдонда суспензия сепиш ишлари амалга оширилди.

Ғўза ниҳолларини минерал ўғитлар билан 1- ва 2-озиқлантириш 100 фоиз, 3-озиқлантириш 31719 гектар (97,3 %) майдонда амалга оширилди.

Ғўза зараркунандаларига қарши биологик усулда ишлов бериш учун вилоятдаги мавжуд 12 та биолабораториялар тўлиқ қувватда ишлатилмоқда. Жумладан, профилактика мақсадида шира-трипсга қарши 44881 гектарда (такрорий ишловларни ҳисобга олган ҳолда олтинкўз биомаҳсулоти билан гектарига 1000 донадан) биологик, 19566 гектарда кимёвий, Кузги тунламга қарши 5440 гектарда (такрорий ишловларни хисобга олган холда трихограмма биомаҳсулоти билан гектарига 1 граммдан) биологик, 11053 гектарда кимёвий ишловлар ўтказилди.

Вилоятнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, ғўза суғоришини фақат шарбат усули билан олиб бориш, тунги суғоришга асосий эътиборни қаратиш  тақоза этмоқда. Пахта экилган барча контурларга сув кирадиган жойларда 5400 дан ортиқ шарбат ҳандаклари маҳаллий нури билан тўлдирилган, шарбат оқизилмоқда.

Ғўзани суғориш ишларига жалб этилган 3325 нафар сувчилар иккига бўлинган: кундуз кунлари сувни тарайдиган ва тунда ғўзани қониқтириб суғорадиган, суғоришни назорат қиладиган гуруҳлар. Сувчилар далани бошига кўчиб чиққан, 1450 дан ортиқ сувчиларни уйлари қурилган, унда иссиқ овқат, сувчиларни дам олиши ва ишлаши учун барча шароитлар яратилган. Сувчилар  офтобдан сақайдиган кийим, тунги суғоришни назорат қилиш учун фонар ва бошқа суғориш анжомлари  билан таъминланган.

Ғўзани суғоришида иштирок этаётган сувчи-миробларни ойлик иш ҳақларини ўз вақтида  бериш учун вилоят “Агорбанк” ва унинг туман филиалларидан 120 нафар ходимлар бириктирилган, ойлик маошлари ўз вақтида тўлаб берилмоқда.

Суннат ХУДОЙНАЗАРОВ, Навоий вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.