Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун жамғарма ташкил этилди

Навоийда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун жамғарма ташкил этилди

0

Бу ҳақида бизга Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимлиги ва мазкур Кенгаш ташаббуси билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг барча ҳужжатлари имзоланган бўлиб, яқинда жамғармага 200 миллион сўмлик маблағлар ажратилиши кутиляпти.

Жамғарма ҳисобидан май ойида навоийлик 10 нафар ёш тадбиркорларнинг Хитой давлатида малака ошириб қайтиши режалаштирилган.

Бугунги кунда ҳар бир туман-шаҳардан номзодлар саралаб олинмоқда.