Bosh sahifa Jamiyat Навоийда ёшлар билан боғлиқ энг катта муаммо — ишсизлик

Навоийда ёшлар билан боғлиқ энг катта муаммо — ишсизлик

0
Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгашининг жорий ярим йиллик фаолияти юзасидан ҳисобот конференцияси ҳамда маҳаллий журналистлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Хусусан, Кенгаш раисинин биринчи ўринбосари У. Бахромов ўз маърузасида ижобий натижалар билан бирга муаммоларга ҳам тўхталди. Бугунги кунда, вилоят аҳолиси (974,4 минг нафар)нинг 539,6 минг нафарини (56 %) ёшлар ташкил этаётган бўлиб, шундан 14-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 222,5 минг нафарни (23 %) ташкил этмоқда.

Ёшлар бандлигини таъминлаш Конимех, Қизилтепа, Кармана ва Учқудуқ туманлари ҳамда Зарафшонн шаҳрида вилоят кўрсаткичи (42,8 фоиз)дан пастлигича сақланиб қолмоқда.

Ёшларни деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида бандлигини таъминлаш бўйича режа бор йўғи 17 фоизга бажарилган. Бундан ташқари, “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида
980 нафар ёшларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, фермер хўжаликларига бириктирилган бўлсада, деярли бирорта туманда ёшларга ер майдонлари ажратилмаган.

“Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури доирасида кредит маблағлари ажратиш бўйича Қизилтепа, Хатирчи, Конимех ва Учқудуқ туманларида пастлигича қолмоқда.