Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда жамоатчилик назорати фаоллари танлови ўтказилаяпти

Навоийда жамоатчилик назорати фаоллари танлови ўтказилаяпти

0

Навоийда “Фуқаролар йиғинининг жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг намунали комиссияси” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши томонидан ўтказилаётган танловнинг шаҳар-туманлар босқичида 305 та маҳалладан вакиллари қатнашди.

– Ҳудудимизда 4,2 минг нафар аҳоли яшайди, – дейди танловнинг Кармана туман босқичи ғолиби, “Каттамачит” маҳалла фуқаролар йиғини вакили С. Тошев. – Бугунги кунда жамоатчилик назорати асосида 17-умумтаълим мактабида ўқувчилар давоматини яхшилаш, дарсга келмайдиганларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиш, нотинч оилалар муаммоларини бартараф этиш юзасидан иш олиб боряпмиз.

Танловнинг вилоят босқичи шу ойнинг ўрталарида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда ҳар бир ҳудуддан биринчи ўринга эришган қатнашчилар иштирок этади.