Bosh sahifa Jamiyat Жазо муддатини ўтаётган 16 нафар фуқаро афв этилди

Жазо муддатини ўтаётган 16 нафар фуқаро афв этилди

0

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12 июндаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига асосан жорий йилда илк бор мамлакатимизда Рамазон ҳайити муносабати билан юзлаб фуқаролар афв этилди.

Жумладан, вилоят ИИБ жазони ижро этиш бўлими муассасасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 16 нафар фуқарога ҳам юксак бағрикенглик намойишидан баҳраманд бўлди.

Таъкидлаш керак, фармонга мувофиқ жами 226 нафар фуқаро афв этилган бўлса, уларнинг 40 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 39 нафарини чет эл фуқаролари, 37 нафарини аёллар, 51 нафари эса тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.