Bosh sahifa Yangiliklar Навоийдаги байрамолди ярмаркалар: гўшт нархи 26 минг сўмдан

Навоийдаги байрамолди ярмаркалар: гўшт нархи 26 минг сўмдан

0

10 декабрдан бошлаб вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида арзонлаштирилган байрам ярмаркалари ташкил этилган.

Қизилтепада байрамолди ярмарка туман марказий деҳқон бозори ҳудудида ташкил этилган. Куни кеча бу ерга ташриф буюриб, ярмаркадаги нарх-наволарни кўздан кечирарканмиз, ҳақиқатан расталардаги маҳсулотлар 10-15 фоиз одатдагидан арзон эканлигига гувоҳ бўлдик.

100 дан ортиқ ишлаб чифарувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналар ярмаркага жалб этилгани, маҳсулотларнинг узлуксиз етказилиб берилиши ҳамда хилма-хиллигини таъминламоқда. Мисол учун, ҳар куни ярмаркада ўртача 800 килограммдан гўшт аҳолига етказилиб берилаяпти.

 Навоий шаҳрида байрамолди ярмаркаа “Саховат бозори” масъулияти чекланган жамиятига қарашли марказий деҳқон бозори ҳамда вилоятимизнинг асосий байрам арчаси атрофида ташкил этилган.

Ярмаркада деҳқон ва фермерларимиз томонидан етиштирилган сифатли мева, сабзавот, полиз, шунингдек, гўшт, балиқ, тухум, ёғ, ёрма, шакар маҳсулотлари ҳамда яхна ичимликлар, шарбатлар  харидорларга ҳар томонлама манзур бўлмоқда.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари 2018 йилнинг 10 январигача давом этади.