Bosh sahifa Yangiliklar “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ таркибида янги замонавий цех ишга тушди

“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ таркибида янги замонавий цех ишга тушди

0

Қишлоқ хўжалигида чорвачилик, бўрдоқичилик, балиқчилик ва паррандачилик каби тармоқларнинг юксалиши уларни сифатли омихта ем маҳсулотлари билан таъминлашга чамбарчас боғлиқ.

“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан бу борада олиб борилаётган изчил ишлар воҳамизда мазкур соҳа ривожини таъминламоқда.

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимига кирувчи  корхоналар томонидан балиқ, парранда ва чорва моллари учун озуқа ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурига асосан корхона таркибида экструдирланган омихта ем ишлаб чиқариш цехи фаолият бошлагани бунга бир мисолдир. 30 та янги иш ўрни яратилган цехда дон маҳсулотларидан олинган хомашё қайта ишланиб, ундан махсус озуқа тайёрланади.

2

— Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 29 майдаги “2018 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жамиятимизга 1184 фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномага асосан, қарийб 83 минг тонна бошоқли дон қабул қилинди ва Конимех, Навбаҳор ва Хатирчи туманлари қабул шохобчаларидаги буғдой ёпиқ сиғимларга киритилди, — дейди “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ бошқаруви раиси Ш. Шарипов. — Айни пайтда жамиятда 2019 йил ҳосили учун “Элита”, “Супер элита” ва “R1” навли уруғлик дон тайёрланмоқда.

Корхонада аҳолига сифатли ун маҳсулотлари етказиб бериш билан бир қаторда чорва ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун махсус озуқа ишлаб чиқариш тармоғининг йўлга қўйилгани ички бозор талабини қоплаш, энг муҳими, вилоятда мазкур йўналишни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлди. Қиймати қарийб 460 минг АҚШ долларига тенг бўлган замонавий ускуналар дастлабки маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бошлади.

Тез кунда арзон ва маҳаллий гранулаланган омихта ем харидорларга етказиб берилади.