Bosh sahifa Yangiliklar Навоийлик фермерлар суғоришда тежамкор усуллардан фойдаланмоқда

Навоийлик фермерлар суғоришда тежамкор усуллардан фойдаланмоқда

0

Бугунги кунда вилоятимизда 205 миллион метр/куб сув тақчиллиги юзага келгани мазкур ресурсдан ўта тежамкор фойдаланиш зарурлигини талаб этмоқда.

Шу боис, сув бориши қийин бўлган фермер хўжаликларига Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан 200 комплектдан зиёд эгилувчан қувурлар етказиб берилди. Бу эса ишлатиладиган сув сарфини 60-70 фоизгача камайтириш имкониятини беряпти. Ушбу воситаларнинг 1 комплекти 20 гектар майдонни “оби-ҳаёт” билан таъминлашини эътиборга олсак, вилоятимиз бўйича 4 минг гектардан зиёд ғўза майдонлари кафолатли сув билан таъминланади.

Pahta-06

Таъкидлаш керак, воҳамизда 131 минг 800 гектар суғориладиган ер майдони мавжуд бўлиб, унинг 33 минг 800 гектарига пахта, 40 минг 600 гектарига ғалла ҳамда  қолган ер майдонларига боғдорчилик, узумчилик ва мева-сабзавотчилик экинлари экилган. Шунингдек, ғалладан бўшаган ерларнинг 18 минг гектарига такрорий экинлар экилади.