Навоийда жорий йил ҳосили учун жами 40 минг 600 гектар майдонга «Краснодар-99», «Васса», «Бригада», «Андижон — 2» каби 14 хил навли буғдой уруғи экилган эди. Айни дам етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари авж паллада.
Ҳозирга қадар буғдойзорларнинг 20 фоизи, яъни 8030 гектари ўрилиб, уюлган хирмон 38 минг 500 тоннани ташкил этди. Якуний режа қарийб 200 минг тоннага яқин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили навоийлик ғаллакорлар томонидан 91 минг 991 тонна товарбоп, 11 минг 639 тонна уруғлик дон хирмони барпо этилиб, шартномавий режалар тўла уддаланган эди.