Bosh sahifa E'tirof Навоийлик икки нафар қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди

Навоийлик икки нафар қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган юртимиз қизлари қаторида 2 нафар вилоятдошимиз ҳам давлат мукофотига эга бўлди.

Жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич талабаси, навоийлик Аъзамова Муниса Акрам қизи, Учқудуқ тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббий Маннонова Маҳлиё Ҳафиз қизи ана шундай эътирофга эришди.
Мукофотланганларни сайтимиз ижодкорлари номидан қизғин муборакбод этамз!