Bosh sahifa Yangiliklar Навоийлик олимлар хонадонларга мўлжалланган биогаз қурилмалари яратиш устида иш олиб бормоқда

Навоийлик олимлар хонадонларга мўлжалланган биогаз қурилмалари яратиш устида иш олиб бормоқда

0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими олимлари томонидан янги инновацион ишланмаларни вилоятимиздаги саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги секторида жорий қилиш борасида жадал ишлар олиб борилаётир.

Бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинатининг “Дўстлик” агрофирмасида ўрнатилган бир кунда 400 ва 600 кубметр газ ишлаб чиқариш қувватига эга биогаз қурилмаларини эндиликда бошқа чорвачилик мажмуалари ва фермер хўжаликларида ҳам ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозирда хонадонларга мўлжалланган кичик биогаз қурилмаси синовдан ўтказилмоқда.