Bosh sahifa Jamiyat Навоийлик таниқли тадбиркорлар раҳбарликдан аввал нима иш билан шуғулланган?

Навоийлик таниқли тадбиркорлар раҳбарликдан аввал нима иш билан шуғулланган?

0

Тадбиркорликда муваффақиятга эришганлар шунчаки омади чопганлар эмас. Бунинг туб замирида машаққат, меҳнат, ўзига хос ҳаётий қараш, ишончли жамоа ва ҳамкорлар топа билиш каби сабаблар мавжуд. Шунингдек, ўзингдан кўра кучлироқ, деб ҳисоблаган омадли инсонинг тажрибасини ўрганиш ҳам бунда муҳим саналади. Шуни инобатга олган ҳолда www.navoitoday.uz сайти қуйида навоийлик таниқли тадбиркорлар ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этади.

  1. Улуғбек Файзиев.

Қизилтепалик мазкур тадбиркор қурулиши, ишлаб чқариш, меҳмонхона хўжалиги ва бошқа йўналишдаги 10 дан ортиқ корхоналарни бошқариб келмоқда.  Биз аниқлаган маълумотга кўра ушбу фирмаларда 2 миндан ортиқ киши ишлаяпти (Бундан кўп бўлиши ҳам мумкин). У.Файзиев меҳнат фаолиятини хусусий фирма омбор мудирлигидан бошлаган. Кейинчалик МЧЖ таъминотчиси, директор ўринбосари вазифаларида ҳам ишлаган. Айни пайтда ушбу тадбиркор Навоий вилояти хусусий бизнесида алоҳида нуфузга эга шахс саналади.

  1. Фарҳод Сирожов.

Навоий шаҳридаги “Дархон”, “Навоий техно планет” савдо мажмуалари эгаси бўлган мазкур тадбиркор “Navoiy komfort qurilish servis”масъулияти чекланган жамияти директори саналади. МЧЖнинг асосий фаолияти кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш, савдо билан бирга туризм, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, боғдорчилик каби йўналишлар билан ҳам боғлиқ.

Ф.Сирожов бир вақтлар Бухоро давлат университети мониторинг ва ички назорат бўлими инспектори вазифасида ишлаган ва кейинчалик Навоий шаҳрига келиб тадбиркорликни бошлаган ва катта муваффақият қозонган.

  1. Ориф Каримов.

Карманалик ушбу таниқли тадбиркор Навоийда тадбиркорликнинг иссиқхоначилик йўналишида катта муваффақиятга эришган. Бир вақтлар ишбилармон автомобилларга ёқилғи қўйиш шаҳобчаси оператори вазифасида ҳам ишлагани айтилади. Кейинчалик узоқ йиллар давомида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини олиб борган. Бугунги кунда Кармана туманидаги “Муҳаббат боғи” хусусий корхонаси раҳбари. Ҳозирда 10 гектарга яқин майдонда помидор, бодринг ва бошқа сабзавот экинларини қишин-ёзин етиштириш бўйича янги усулларни амалда жорий этган ҳолда тадбиркорликнинг бу йўналиши бўйича кенг кўламли ишларни олиб бормоқда.

  1. Фарҳод Эрназаров.

Навоий шаҳридаги “Камилла” меҳмонхонасининг эгаси. Ф.Эрназаров бугунги кунда “Трайдинг сервис” хусусий корхонаси раҳбари. Муваффақиятли тадбиркор бир вақтлар фаолиятини фотостудияда ишлашдан бошлаган. “Камилла” меҳмонхонаси 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, ўша пайтда 25 ўринга эга бўлган. Бугунги кунда мазкур меҳмонхона кунига 160 нафар туристга хизмат кўрсата олади.

Таъкидлаш керак, ёшларимизнинг мазкур тадбиркорлар муваффақияти сирини ўрганиши уларнинг келгусида тадбиркорлик соҳасида яхши натижа кўрсатишида муҳим аҳамият касб этади.

Сайтимизни кузатиб боринг. Биз изланишда давом этаяпмиз…