Bosh sahifa Jamiyat Навоийлик уч нафар журналист «Олтин қалам» XIV миллий мукофоти ғолиби бўлди

Навоийлик уч нафар журналист «Олтин қалам» XIV миллий мукофоти ғолиби бўлди

0

Аввал хабар қилинганидек, 3 май куни пойтахтимиздаги «Туркистон» санъат саройида журналистика соҳасида «Олтин қалам» XIV миллий мукофоти ғолиб ва совриндорларининг тақдирлаш маросими ўтказилди.

Бу йилги танловда 518 нафар журналист 6 минг саккиз юздан ортиқ ижодий иши билан қатнашган. Танлов билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда.

Бош миллий мукофотга Халқаро пресс-клуб ва “O‘zbekiston-24” телеканали жамоалари сазовор бўлди. Ғолиб жамоаларига махсус диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва мамлакатимизда белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдоридаги пул мукофоти топширилди.

Эътирофлиси, ғолиб ва совриндоралр орасида навоийлик журналистлар ҳам бор. Хусусан, «Энг яхши журналистик материал учун” радио йўналишида Навоий вилоят телерадиокомпанияси 1-тоифади муҳаррири Феруза Ўктамовага томорқа маданиятини юксалтириш орқали аҳоли фаровонлииги таъминлашга оид туркум эшиттиришлари учун 3-ўринга эришди. Шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг юртимиздаги  элчихонаси томонидан «Бир макон – бир йўл» лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик» мавзуига бағишланган энг яхши материал учун «Инсон ва қонун» газетасининг Навоий вилояти бўйича мухбири Маруса Ҳосилова тақдирланди. АҚШнинг  “ЮСАИД” ташкилоти “Project HOPE” лойиҳаси доирасида сил касаллигига қарши кураш мавзуига бағишланган энг яхши телерадио материал учун Навоий вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири Фароғат Барноева ҳам мукофотланди.

Барча тақдирланган ҳамкасбларимизни самимий табриклаймиз!