Bosh sahifa Yangiliklar Навоийлик ёш ижодкорларнинг янги тўплами нашрдан чиқди

Навоийлик ёш ижодкорларнинг янги тўплами нашрдан чиқди

0
Мазкур китоб Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят кенгаши ҳомийлиги билан Тошкент шаҳридаги “Янги аср авлоди” нашриётида 500 нусхада чоп этилган.

Китобга 40 нафар ёш ижодкорнинг шеър, ҳикоя ва публицистик мақолалари жойлаштирилган. Ушбу ижодкорлар асосан “Кармана овози” газетаси қошидаги “Чашма” (тўгарак раҳбари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Одил Ҳотамов) ҳамда Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да фаолият олиб бораётган “Ниҳол” тўгараклари  (раҳбари “Ёшлар овози” газетаси вилоят мухбири Дилноза Абдуҳамидова) аъзолари саналади.

Китобга таниқли адиб, таржимон  (Кафканинг “Жараён” романи ва бошқа бир қатор асарларни ўзбек тилига ўгирган) Вафо Файзулло сўзбоши ёзган.