Bosh sahifa Jamiyat НАВОИЙЛИК ЁШ ТАДБИРКОР 8 ТА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИНИНГ ИШОНЧИНИ ҚОЗОНДИ

НАВОИЙЛИК ЁШ ТАДБИРКОР 8 ТА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИНИНГ ИШОНЧИНИ ҚОЗОНДИ

0

Бугун мамлакатимизда давлатимиз Раҳбарининг ташаббуслари билан тадбиркорликни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга молиявий мадад бериш ва фаолиятини ривожлантириш йўлидаги эзгу саъйи-ҳаракатлар ўзининг ижобий самараларини бермоқда.
Бу беқиёс имкониятлардан унумли фойдаланаётган ишбилармон доира вакиллари эса жамиятда ўзининг мустаҳкам ўрнини топиб, юрт равнақига ҳам муносиб ҳисса қўшаяпти.
Доно халқимиз томонидан, излаган имкон топади, деган ибора бежизга айтилмаган. Зеро, бугун имконият излаб, ўз маҳоратини намоён этиш даври келди.
Навоийлик ёш тадбиркор Сардор Ғаффоров ҳам бугунги имтиёз ва эътибордан руҳланиб, янги-янги марралар сари дадил қадам ташламоқда. Шижоат ва иштиёқ Сардорнинг муваффақиятлари гарови бўлаяпти.
Унинг халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати сифатидаги фаолияти эса аллақачон сайловчиларининг эътирофига сазовор бўлиб улгурди.
Хорижий мамлакатлар ишбилармон доира вакиллари билан музокаралар олиб бориш, уларнинг юртимиздаги ишлаб чиқариш жараёнларига қизиқишини ошириш ва инвестиция киритиш йўлидаги салмоқли одимлар эса Сардорни янгидан кашф этаяпти.
Бунинг натижасида у ёш бўлишига қарамай, ҳеч иккиланмай 8 та хорижий мамлакатлар билан 4-5 йўналишдаги соҳаларда экспорт-импорт ишларини амалга ошириб келаяпти.
Зеро, чет эл бизнес вакилларининг ишончини қозониш, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам ҳар қандай тадбиркордан катта илм ва маърифат талаб қилади.
Бугун Сардор Ғаффоров ўзининг ҳаётий тажрибаси, устозлари кўмаги ва ота-онасининг дуоси билан юртимиз иқтисодиётини юксалтириш йўлидаги эзгу ишларга камарбаста бўлмоқда.
Ундаги дадиллик, аҳдига содиқлик ва ташаббускорлик бугун ёш авлод вакиллари учун ҳақиқий ибратди