Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда 344 нафар болажонларга Президент совғалари топширилди

Навоийда 344 нафар болажонларга Президент совғалари топширилди

0

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ўтказилган “Президент арчаси” тантаналарида болажонларга ўн икки номдаги ўқув қуроллари ва турфа ширинликлардан тайёрланган “Президент совғаси” топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими К. Турсунов барчани янги йил билан қутлар экан, юртимизда ёш авлодга ғамхўрлик давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини мамнунлик билан қайд этди.

“Башоратчи қуёнжоннинг янги йил саргузаштлари” деб номланган томоша  болажонлар эътиборига ҳавола этилди. Қизиқарли саргузаштларга бой воқеалар, куй-қўшиқлар, рақсларни ўзида жамлаган саҳна кўриниши асносида кичкинтойлар аҳиллик, катталарга ҳурмат, ақл, одоб инсонга зийнат бағишловчи фазилатлар эканининг гувоҳи бўлди.

“Президент арчаси” байрам тантанаси Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият саройида ҳам айнан шундай кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.