Bosh sahifa Yangiliklar Наврўз муносабати билан энг чекка овуллар аҳолисига совға-саломлар улашилмоқда

Наврўз муносабати билан энг чекка овуллар аҳолисига совға-саломлар улашилмоқда

0

Наврўз ­- умумхалқ байрами муносабати билан 15 март куни Учқудуқ туманининг “Кўкаяз” овул фуқаролар йиғинида “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда “Учқудуқ” газетаси муҳаррири, ЎзМТДП депутати Р.Қодирова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи А.Керуенбаев ҳамда кончилик касб-ҳунар коллежи директори, ЎзМТДП депутати Н.Нажмиддиновалар иштирок этишди.

Овулдаги ногиронлиги бор Гулзира Астанова, Перизат Кенпейилова сингари фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари берилди. Шунингдек, овулдаги яна 6 та оилага озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари топширилди.

photo_2019-03-15_16-58-06

Бундан ташқари, ҳамкор ташкилотлар “Ақбайтал” овулида яшовчи  Сауле аже Шарипбекова хонадонида бўлиб, кекса онахонга пул мукофоти ва байрам совғаси берилди.

Бу каби тадбирар туманда давом этмоқда.

Учқудуқ туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.