Bosh sahifa Yangiliklar Наврўз тантаналари қаерда қандай нишонланаяпти?

Наврўз тантаналари қаерда қандай нишонланаяпти?

0

Наврўз тантаналари вилоятимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда давом этмоқда. Асосий тадбирлар кўпгина ҳудудларимизда кеча бошланди. Хусусан, Кармана туманидаги “Ёшлик” ўйингоҳида “Наврўз—шодлик, эзгулик ва бахт байрами” шиори остида бўлиб ўтган халқ сайли юртдошларимиз кўнглига завқ улашиб, дилларга чексиз шодлик бахш этди.

DSC_1799

Кўтаринки руҳда давом этган байрам турли ҳудудларидан келган полвонлар мусобақаси билан янада қизғин тус олди. Кураги ерга тегмаган курашчилар рағбатлантирилди.

DSC_1879

Байрам давомида таълим муассасалари ўртасида ўтказилган “Кармана тарихини ўрганаман” танлови ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

DSC_1936

Сайлда туман маданият бўлими санъаткорлари ва фольклор жамоаларининг халқона лапар-у қўшиқлари қатначиларда катта тассурот қолдирди. Эл севган санъаткорларнинг чиқишлари барчани хушнуд этди.

Зарафшон шаҳар ҳокими А.Раджабов Наврўз тантаналари аввалида турли соҳаларда ютуқларни қӯлга киритган бир қатор фаол ёшларни тақдирлади.

54369274_124446811994975_7005878167072145408_n

54256097_124446681994988_1063805606139265024_n

Шундан сўнг шаҳардаги «Юлдуз» ва «Олтин водий» маданият уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди.

54800103_124446591994997_1319916382900453376_n

Ранг-баранг ашула ва рақс, турли бадиий жамоаларнинг чиқишлари, ўзгача халқ ўйинлари, куйланаётган қўшиқ, лапар ва ижро этилаётган рақсларда қадимий байрамимизнинг хилма-хил ноёб қирралари ўз аксини топди.

Қайд этиш керак, байрам тадбирлари турли корхона-ташкилот ва муассасаларда ҳам юқори савияда ўтказилмоқда.

Куни кеча Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилояти бошқармаси ташаббусида ўтказилган Наврўз сайли ҳам ўзида миллий қадриятларни жо этиб, катта тантанада ташкил этилди.

photo_2019-03-19_20-25-30 photo_2019-03-19_20-25-35

Байрамни фольклор дасталарининг чиқиши бошлаб давлат хизматлари марказига мурожаат учун келаётган фуқароларга наврўз кайфияти улашилди.

photo_2019-03-19_20-25-46

Бир томонда ҳаво билан тўлдирилган кўнгилочар атракционда болалар мириқиб дам олдилар. Ким варрак учирди, ким жамалак ўрди, яна биров қошига ўсма  эндириб миллий қадриятларимизни кўз-кўз этди. Томошанинг энг зўри болалар билан ўтди. Улар ижро этган куй қўшиқлар барчага баҳор тароватини тақдим этди.

photo_2019-03-19_20-25-37

Наврўз шодиёналари воҳамизда давом этмоқда.