Bosh sahifa Yangiliklar НДКИ ва Эрон университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

НДКИ ва Эрон университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

0

Эрон давлати делегацияси вакиллари вилоятимизда бўлиб, ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти билан танишди.

Меҳмонлар Навоий вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Қобул Турсунов билан фан ва техника соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Жумладан, Навоий давлат кончилик институти билан Имом Хомейний халқаро университети ўртасида илмий-амалий ҳамкорлик ўрнатиш таклифи илгари сурилди. Тоғ-кон йўналишидаги илмий изланишлар, кашфиётлар, амалий машғулотларни ҳамжиҳатликда олиб бориш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди.

Айни пайта мазкур таклиф батафсил ўрганиб чиқилмоқда.