Bosh sahifa Jamiyat НДКИга 7 минг НДПИга 12 минг абитуриент ҳужжат топширди

НДКИга 7 минг НДПИга 12 минг абитуриент ҳужжат топширди

0

Навоий вилоятида 2018-2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари тест синовлари Навоий шаҳрида­ги «Ёшлар» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Бунинг учун 1080 ўринга мўл­жалланган иккита зал зарур жиҳоз­лар билан таъминланган. Шунингдек, видеокузатувлар орқали жамоатчи­лик, шу жумладан, абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синов­лари жараёнини онлайн тарзда куза­тиб бо­ришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш восита­ла­ри ҳам­да текширув қурилмалари орқали бинога киритиш, барча ви­део­ёзувлар сақланиши учун керакли шароитлар яратилган. Синовлар 1-15 август кун­ла­ри икки сменада ўтка­зилади ва унинг натижалари Давлат тест мар­казининг сайтида бериб борилади.

Навоий давлат кончи­лик институтининг берган маълумотларига қараганда, жорий йилда мазкур олийгоҳнинг бакалавриатига 1 та йўналиш бўйича 700 та қабул кво­та­си ажратилди. Магистратурага эса 9 та йўналиш бўйича 51 нафар ёш мута­хассис қабул қилинади. Шунингдек, махсус сиртқи бўлимда 90 нафар аби­туриентга ҳам талаба бўлиш насиб этади. Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 7 мингдан ошди.

— Янги ўқув йилидан ба­калавриатда энерге­тика йўналиши очилган экан, – дейди тумандошимиз уйротлик О.Жамолов. – Ўзим қизиққаним ҳамда вилоятимизда ушбу тизимдаги замонавий корхоналарда фаолият олиб боришни ният қилганим боис бу соҳада етук мутахассис бўлмоқчиман. Бу йил тест синовлари адолатли ва холис ўтишига ишонаман. Насиб бўлса талабалик бахтига эришаман.

Қайд этиб ўтиш керак, мазкур олийгоҳнинг магис­тратурсида ҳам юқори молекулали бирик­малар кимё­вий технологияси йўна­лишида илк бор ҳужжатлар қабул қилинди.

Навоий давлат педагогика инсти­тутида эса 20 та йўналиш бўйича қабул ўтказилади. Мазкур олий ўқув юртида 1760 та кундузги, 600 та мах­сус сиртқи ва 60 та магистратура йўналишига квота ажратилган. Бундан ташқари, таълим муассаса­си­нинг магистратурасида инглиз тили адабиёти, педагогика назария­си ва тарихи, таълим-тарбия наза­рия­си ва методикаси, таълим муас­са­салари бошқаруви сингари янги йўналишлар ташкил этилди. Бу саъй-ҳаракатлар­нинг барчаси тизимда малакали ва етук билимга эга мута­хас­сислар тайёр­лашга қаратилгани билан эътиборга моликдир. Олийгоҳга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 11 мингдан ошди.