Bosh sahifa Yangiliklar НДПИ ва НДКИга янги ўқув йилида нечта талаба қабул қилинади?

НДПИ ва НДКИга янги ўқув йилида нечта талаба қабул қилинади?

0

Жорий йилда Навоий давлат кончилик инс­ти­тутининг бакалавриатига 13 та йўналиш бўйича 420 та қабул квотаси ажратилди, магистратурага эса 10 йўналиш учун 51 нафар ёш мутахассис қа­бул қилинади. Сиртқи бўлимларга ҳужжатларни рўйхатга олиш жараёни 15 июлгача давом этади. Ҳо­зиргача қабулда иштирок этган абитуриентлар сони кундузги бўлимга 1,5 мингдан ошган бўлса, сиртқи йўналишга топширилган ҳужжатлар 285 тага етди.

— Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида қабул комиссияси ҳудудида «Call center» ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилган, — дейди инс­титут қабул комиссияси котиби Ш. Бобоев. — Шунингдек, ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун зарур шароитлар ҳозирланди. Бундан таш­қари, бу ерда ҳужжат топширувчиларнинг ўзлари танлаётган касби ҳақида тасаввурга эга бўлиши учун кўргазмали хоналар ҳам мавжуд.

Навоий давлат педагогика институтида эса жо­рий йилда 1965 та квота  ажратилган бў­либ, улар­нинг 495 тасини дав­лат гранти ташкил қилади. Шу­нингдек, 11 та йўналиш бўйича сиртқи бўлимга қа­бул ўтказилмоқда. Бугунги кунгача институт қабулида рўйхатдан ўтганлар сони 3 минг нафарга етди.

www.navoinews.uz сайтидан олинди.