Bosh sahifa Jamiyat НДПИдаги “Қатағон қурбонлари хотираси музейи”да мингга яқин ноёб тарихий ашёлар сақланмоқда

НДПИдаги “Қатағон қурбонлари хотираси музейи”да мингга яқин ноёб тарихий ашёлар сақланмоқда

0
фото: www.nspi.uz

Навоий давлат педагогика институтида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотираси музейи”нинг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Қ. Турсунов, НКМК бош директори Қ. Санақулов, Ўзбе­кистон Республикаси Вазирлар Маҳ­камаси ҳузуридаги Қатағон қурбонла­ри хоти­ра­си давлат музейи директо­ри ўрин­босари М. Зикриллаев, инс­титут рек­то­ри Б. Дониёров, шунинг­дек, ўқувчи ва талабалар ҳамда кенг жа­моатчилик вакиллари иш­тирок этди.

Тадбирда ўтган 150 йиллик мустамлакачилик даврида халқимиз бошига тушган оғир синовлар, ўтган асрнинг 30-, 40- йилларида қатағонга учраган юртдошларимиз, уларнинг тарихини тиклаш бугунги авлод зиммасидаги бурч эканлиги таъкидланди. Республи­камиз бўйлаб барча вилоятларда ташкил этилаётган маз­кур музейлар шу жиҳат­дан ҳам аҳа­миятли экани айтиб ўтилди.

— Чор Россиясининг Ўрта Осиёга босқини, Совет давридаги қатағон сиё­сати ва мус­тақиллик даври бўлимла­ридаги ҳар бир экспонат, архив ҳуж­жат­лари ўша давр ҳаётидан сўзлайди, — дейди НДПИ ўқитувчиси, му­зей директори Х. Қурбонов. ­- Айниқса, Чор Россиясининг Бухорога бос­­қини тарихи, ўша пайтда муомалада бўл­ган тангалар намунаси, 1916 йилдаги Тур­кистон қўзғолони, миллий уйғониш ҳа­ракати намояндалари — Маҳмудхўжа Беҳ­будий, Абдулла Авлоний, Фитрат, Чўлпон каби маърифатпарварларнинг озодлик йў­лидаги курашлари баёни, мардикорликка ёлланганларнинг аламли тақдири музейга ташриф буюрган ҳар бир кишини бефарқ қолдирмайди.

Таъкидлаш керак, музейда айни пайтда Кармана, Нав­баҳор, Қизилтепа, Хатирчи ва бошқа ту­манлардан йиғилган қатағон даври билан боғлиқ мингга яқин расм, ҳужжат, қадимий идишлар сақланмоқда.