Bosh sahifa Jamiyat НДПИнинг сиртқи бўлимлари учун имтиҳонлар якунига етди

НДПИнинг сиртқи бўлимлари учун имтиҳонлар якунига етди

0

17, 18 ҳамда 19 август кунлари Навоий шаҳридаги “Ёшлар спорт мажмуаси”да Навоий давлат педагогика институтининг 8 та таълим йўналиши сиртқи бўлимларига кириш учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Жисмоний маданият таълим йўналиши абитуриентлари учун эса ижодий имтиҳон  ўтказилди.

Тест ўтказиладиган бино видеокузатув мосламалари билан тўлиқ таъминланиб, гуруҳ кузатувчилари ва абитуриентларни тартибли киритилишини таъминлаш мақсадида назорат хизмати постлари ташкил этилди.

Тест имтиҳонларида 4044 нафар, ижодий саралашда 341 абитуриент ўз билим ва иқтидорларини синовдан ўтказишди.

Олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига жорий ўқув йилида жами 350 нафар талаба тўлов шартнома асосида қабул қилиниши режалаштирилмоқда.