Bosh sahifa Jamiyat “НЕКСИЯ” ТЎСИҚҚА УРИЛМАГАНИДА ЭДИ…

“НЕКСИЯ” ТЎСИҚҚА УРИЛМАГАНИДА ЭДИ…

0

“НЕКСИЯ” ТЎСИҚҚА УРИЛМАГАНИДА ЭДИ…Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз ҳудудида жами 90 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, шундан 5 таси чарчоқ туфайли рулда ухлаб қолиш натижасида содир бўлган. Қуйидаги ҳолат ҳам айнан ҳайдовчининг ухлаб қолиши натижасида юзага келган.
Жумладан, жорий йилнинг 18 август куни соат 11:30ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 186 километрида
1974 йилда туғилган Тошкент шаҳар “Хайпер портнёр” х/к ҳайдовчиси М.Х. “Нексия” русумли автомобилни “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйича бошқариб бораётган эди. Бироқ у рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
Натижада йўловчиси 1965 йилда туғилган Тошкент шаҳар Сағбон кўчасида яшовчи Н.П. “кўкрак қафаси ёпиқ травмаси, икки томонлама қовурғалар синиши” ташҳиси билан туман шифохонасига ётқизилади.
Мазкур ЙТҲга ҳайдовчининг автомобилни бошқариб рул бошқаруви давомида ухлаб қолиши сабаб бўлган.
Шу сабабли ҳайдовчиларга чарчаган пайтларида транспорт воситасида ҳаракатни давом эттирмасликни тавсия қиламиз.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи.