Bosh sahifa Jamiyat НКМК раҳбарияти номига фуқаролардан йил бошидан буён 1,2 мингдан ортиқ мурожаат келиб...

НКМК раҳбарияти номига фуқаролардан йил бошидан буён 1,2 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган

0

Бу ҳақда яқинда Навоий кон-металлургия комбинатида бўлинмаларнинг меҳнатни ташкиллаштириш ва иш ҳақи, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлари ҳамда Тиббий-санитария қисмлари бошлиқлари иштирокида ўтказилган мажлисда айтиб ўтилди.

Семинарда шунингдек, комбинатга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган меҳнат ва бандлик масалалари билан боғлиқ жами 615 та мурожаатнинг 129 таси ижобий ҳал қилингани таъкидланди.

Бундан ташқари, комбинат тасарруфидаги айрим ташкилот ва муассасаларда ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқи бузилаётгани ҳам тилга олинди. Жумладан, Шимолий кон бошқармасига қарашли 2-Тиббий-санитария қисми тиббиёт ҳамширасининг қисм раҳбарияти томонидан бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги мурожаатини ўрганиш юзасидан олиб борилган ишлар натижасига кўра, ушбу тиббиёт муассасасида штат жадваллари ишлаб чиқилганда “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт муассасалари ходимларининг штат меъёрлари” талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган. Шундан сўнг, тегишли тартибда Шимолий кон бошқармаси раҳбариятининг “2-сонли Тиббий-санитария қисмининг штат жадвалларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи бекор қилинди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига риоя қилмаганлиги сабабли айрим мансабдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Шу тариқа, тиббиёт ҳамширасининг қонуний ҳуқуқлари тикланди.

Йиғилишда фуқаролар мурожаатига жиддий эътибор қаратиш, одамларни рози қилиб яшаш бугунги кун талаби эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.