Bosh sahifa Yangiliklar НКМКнинг 60 йиллиги муносабати билан корхона тарихидаги энг қимматли ҳужжатли филмь олиш...

НКМКнинг 60 йиллиги муносабати билан корхона тарихидаги энг қимматли ҳужжатли филмь олиш ишлари бошланди

0
фото:www.pressangmk.uz

НКМКнинг 60 йиллиги муносабати билан “Кинопром” кинокомпанияси ҳужжатли филмь олишни бошлади.

Маҳоратли киноижодкор Андрей Африн режиссиёрлик қилаётган мазкур филмь аввалгиларидан мутлақо фарқ қилиб, уч тилда, ўзгача ғоя асосида яратилади. Суратга олиш жараёни дрон ёрдамида аеротасвирларга ҳам олинади.

Ижодий гуруҳ яқинда Марказий, Шимолий, Жанубий кон бошқармалари, “НМЗ” ишлаб чиқариш бирлашмасида бўлиб, иш жараёнлари билан танишган.

Филмь Тошкент, Навоий, Зарафшон, Учқудуқ шаҳарларида суратга олинади. Унда кончиларнинг машаққатли меҳнати, корхонанинг ривожланиш босқичлари, айниқса Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ишлар гавдалантирилади.