Bosh sahifa Jamiyat Нон нархи ошиши муносабати билан компенсация тўлови кимларга берилади?

Нон нархи ошиши муносабати билан компенсация тўлови кимларга берилади?

0

Савол: Нон нархи ошиши муносабати билан компенсация тўлови кимларга ва қай тартибда берилади? М.Умарова, Кармана тумани “Ёшлик” маҳалласи фуқароси.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва нафақа олувчиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида республикамизда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи. Мазкур маблағлар жорий йилнинг 1 октябридан ҳар ойда пенсия ва нафақалар тўланадиган муддатларда пенсия (нафақа) олиш жойидан олинади. Ушбу компенсация давлат бюджетидан қопланади ва компенсация тайинлаш учун ариза талаб этилмайди. М.Маманазаров,  бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Кармана туман бўлими бошлиғи.