Bosh sahifa Ijod Нон уволи (қисқа ҳикоя)

Нон уволи (қисқа ҳикоя)

0

Баҳор кунларидан бирида мактабда кетма-кет тўртта фандан аъло баҳо олиб, яхши кайфиятда уйга қайтаётгандим. Узун йўлакдан баланд иморатларни ҳавас билан кузатиб келарканман, шу тобда юқори қаватдаги деразадан дастурхон қоқаётган қизга кўзим тушди.

Нон ушоқлари ерга шувил­лаб тўкилар, ҳалиги қиз эса бамай­лихотир дастурхонини силки­ларди. Сездимки, у бу ишни биринчи марта қилаётгани йўқ. Нон ушоқлари шундоққина оёқ ости — пиёдалар йўлак­ча­сига тушар, мен бу ҳолатга ло­қайд қараб ўтолмадим:

— Ассалому алайкум, опажон! Нон ушоқларини оёқ остига таш­­лаш гуноҳ-ку. Менга ўхша­ган пиёдалар уларни билмай босиб олишса, ноннинг уволига қолишади.

Табиийки, менинг бу сўзла­рим­дан ҳамсуҳбатимнинг пе­шо­наси тиришди. У баланд овозда ўшқирди:

—  Нима? Ҳар ҳолда ахлат че­ла­гига ташламасман. Ҳамма шундай қилади. Қимматли мас­лаҳатингни олиб қўй, бир ку­нингга яраб қолар, — у шундай деб зарда билан деразани шарақлатиб ёпди.

Шу ҳолатдан негадир бир неча кун таъсирланиб юрдим. Ҳар гал таниш кўчадан юрар­кан­ман, атрофга разм солиб, кўп қаватли уй пастидаги нон бўлакларини кўрардим. Ҳали­ги опанинг “ҳамма шундай қила­ди” деганича бор экан — ўйлаб қолдим бир куни — “Бу деразалардан қанча гуноҳлар тўкилган экан-а?”.

Кунлар ўтавераркан, бир хил ҳолатга қайта-қайта дуч кела­верар эканман, негадир ичим­да мени безовта қилаётган туйғу ортиқ сезилмай ҳам қолди…

Гулшода НОРТОЖИЕВА, лицей ўқувчиси.