Bosh sahifa Yangiliklar Нормурод Исоқов янги тузилган кенгашга раис этиб тайинланди

Нормурод Исоқов янги тузилган кенгашга раис этиб тайинланди

0

Бугун, 1 ноябрь куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши қошида узоқ йиллардан буён давлат ва жамоат ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган турли соҳа вакилларидан иборат Маслаҳат кенгашини тузиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Жамшид Ходжаев очар экан, учрашувда иштирок этаётган меҳнат фахрийларига миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги республика Маслаҳат кенгаши аъзоси Бахтиёр Мамадалиев иштирокчиларга ташкил этилаётган янги тузилманинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди.

Йиғилишда меҳнат фахрийлари Бақо Саидов, Толиб Саидов, Мурод Равшанов, Ёрқул Умаров, Салима Умарова, Ғайбулла Темиров, Қодир Жўрақулов, Раъно Валиева ва бошқалар сўзга чиқиб, янги тузилма ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Тадбир давомида кенгаш раислиги ва аъзолигига номзодлар эълон қилинди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нормурод Исоқов Маслаҳат кенгаши раиси этиб сайланди.