Bosh sahifa Jamiyat Нурота йўлида барпо этилаётган “Оқтепа” дам олиш маскани тез орада ишга тушади

Нурота йўлида барпо этилаётган “Оқтепа” дам олиш маскани тез орада ишга тушади

0

“Учтут жавоҳир тошлари” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилаётган туристик объектнинг лойиҳа қиймати икки миллиард сўмдан ортиқ.

20190621_150914

Июль ойи сўнгида фойдаланишга топшириладиган масканда айни пайтга қадар барча қулайликларга эга 30 та хона тайёр ҳолатга келтирилган. Шунингдек, бу ердан болалар майдончалари, кичик истироҳат боғи ҳам ўрин олган.   Айни дам объектнинг ташқи томонида йўлакчаларни барпо этиш ва бошқа пардозлаш ишлари олиб бориляпти.

20190621_150028 20190621_150524