Bosh sahifa Jamiyat НУРОТА МЕВАЛАРИ ЭКСПОРТИ БОШЛАНДИ

НУРОТА МЕВАЛАРИ ЭКСПОРТИ БОШЛАНДИ

0

Нурота замини тадбиркорларининг уддабуронлиги боис бугун ҳудудда кун ора бир инвестор қўшма корхона очиш нияти, таклифи билан ташриф буюрмоқда. “NUROTA – JIN PENG” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона тумандаги “Миришкор” маҳалла фуқаролари йиғини “Оби ҳаёт” массивида ўз ишини бошлади. Қўшма корхона хитойлик ҳамкорларнинг саъй-ҳаракати билан ташкил этилди. Хорижлик инвесторлар маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда Нурота заминида мева етиштириш ва уни қайта ишлаб, экспорт қилиш билан шуғуланишни мақсад қилишган.

Нияти холис, дейди ёши улуғлар.  Ажабмас, Нуротанинг сархил мевалари жаҳоннинг ривожланган давлатига экспорт қилинса… Минералларга бой чашма сувидан симириб, қуёшда тобланиб пишган, таъми тилни ёрар узум, олма, олхўри, шафтоли ва бошқа турли меваларга албатта дунёнинг исталган мамлакатидан харидор чиқиши тайин. Буни билган хитойлик ишбилармонлар ўз капитали ривожини айнан шу бизнесда кўришди. Дунё бозоридан фойда кўрадиган инвесторга тинч юрт, киритадиган сармоясининг хавфсизлиги, қулай ишбилармонлик муҳити бўлса бас. Ўзбекистон эса айнан шундай диёр.

Нурота тумани Давлат хизматлари маркази мутахасиссислари чет эллик ҳамкорга «яшил йўлак» тамойили асосида хизмат кўрсатдилар. Хитойлик инвестор 20 дақиқада қўшма корхона эгаси бўлганидан мамнун бўлди. Таржимонларнинг таъкидлашича, марказда йўлга қўйилган хизмат олиш тартиби, ходимлар хушмуомалалиги ва озодалик хитойдаги давлат хизматлари тизимида ҳам кузатилар экан. Айтишларича, фақат уларда хизмат кўрсатиш турлари кўпроқ.

Шахоб Рўзиев, Нурота тумани ДХМ директори.