Bosh sahifa Yangiliklar Нурота туманида давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Нурота туманида давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

0

Шу маносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда  400 нафардан ортиқ нуроталиклар иштирок этди.

Барча қулайликларга эга замонавий объектдан болалар майдончаси, кутиш зали, мутоала бурчаги ҳамда бошқа қулайликлар ўрин олган.

photo_2019-05-11_14-23-16

Илгари марказимиз икки-уч кичик хоналарда фаолият олиб борган бўлса, эндиликда барча шарт-шароитларга эгамиз. Марказда 2018 йилда жами хизматлар сони 12 мингтани ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 4 ойи давомида 14 мингдан ортиқ фуқаро бизга мурожаат қилган. Айни пайтда кунига 250-300 нафарга яқин аҳоли хизматларимиздан фойдаланмоқда.

photo_2019-05-11_14-24-53

Албатта, янги бино ишга тушганидан давлат хизматлари маркази ходимлари ниҳоятда хурсандлар. Чунки, хизмат кўрсатиш жараёнидаги гавжумлик ва мурожаатчилар олдида ташкил этилган хизмат сифатидан ҳижолат бўлишлар ортда қолди. Хуллас, кенг ва ёруғ, барча қулайликларга эга замоанвий бинода халққа хизмат кўрсатиш ҳам фахр, ҳам маъсулият юклайди, марказ ходимларига.

Шаҳобиддин РЎЗИЕВ, Нурота таман ДХМ директори.