Bosh sahifa Yangiliklar Нуротада Хитой ва АҚШ инвесторлари томонидан Ғозғон мармарини қайта ишловчи корхоналар ташкил...

Нуротада Хитой ва АҚШ инвесторлари томонидан Ғозғон мармарини қайта ишловчи корхоналар ташкил этилди

0

Хитойлик инвестор Ли Пенг Юан томонидан “Navoi process stone company” МЧЖ хорижий компанияси ташкил этилди.

Корхонани 2 миллион долларлик ускуналар билан жиҳозлаш мўлжалланган бўлиб, айни пайтда мармар харсанглар қазиб олиш учун Ғозғон қўрғонидаги “Ўрикзор” массивидан 10 гектар ер майдони ажратилган. Бугунги кунда корхона биносини қуриш учун ер майдони танлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўрни очилади.

Шунингдек, “Trade & Production international” масъулияти чекланган жамият шаклидаги АҚШ ва Ўзбекистон қўшма корхонаси ҳам ташкил этилган бўлиб, “Nurota marble” МЧЖ мазкур корхонанинг ҳамкори  сифатида фаолият бошлади. Айни пайтда йилига 600 минг доллар қийматидаги харсанг тошларни қазиб олиш ускуналари олиб келиб ўрнатилган.