Bosh sahifa Jamiyat Нуротада йил бошидан буён 300 дан зиёд юридик корхоналар ташкил этилди

Нуротада йил бошидан буён 300 дан зиёд юридик корхоналар ташкил этилди

0

Вилоятнинг олис туманларида бири бўлган Нурота заминида ҳам ишбилармонлиги ортидан қатор йўналишларда фаолиятини йўлга қўёятган, чет эллик ҳамкорлар билан қўшма корхоналарга асос солиб, маҳаллий аҳоли учун иш ўрни яратаётган тадбиркорлар иши эътирофга сазовор. Тоғ бағрида қурилаётган мана бу йирик саноат корхонаси манзили Нурота туманининг Чуя қишлоғидир. Маълумки, бу ҳудуд мармар тошлари билан дунёга танилган. Америка ишбилармонларини ҳам мармарнинг турли кўринишдаги жилолари ром этган бўлса ажабмас. Айни кунда объектда Италиянинг мармар кесишга мўлжалланган технологияси келтириб ўрнатилган. Фақат корхонанинг девор қисмлари кўтарилади, холос. Катта сармоя билан тикланаётган бу ишлаб чиқариш зонасида ҳадемай 200 нафар ишчи тоғ-кон ишлари ҳамда дастгоҳларда иш бошлайдилар. 

Эътирофлиси, мазкур қўшма корхона мутахассислари давлат хизматига бўлган барча мурожаатларини онлайн тарзда интернет орқали амалга оширар эканлар. Аслида пандемия шароитида энг қулай ва хавфсиз йўл онлайн хизмат олишдир. Бугун Нурота туманида ахборот коммуникация технологияларидан хабардор кучли ҳуқуқий билимга эга тадбиркорлар бисёр. Олинган давлат  хизматларнинг 40 фоизи онлайн шаклда амалга оширилгани фикримиз исботидир. Аммо, аҳолининг бир қисми зарурий хизматлар учун марказга ҳам ташриф буюришмоқда. Нурота тумани ДХМ бош мутахассиси Абдухолис Расулов таъкидлашича, жорий йил ҳисобидан туманда аҳоли ва фуқароларга 2200 та давлат хизмати кўрсатилган бўлиб, шундан 328 таси юридик мақомга эга бўлган корхоналар очилишига тўғри келади. Айни кунда бундай корхоналар сафи кенгаймоқда. “Козимбек нурли келажак сари” корхонаси раҳбари Ғулом Нормуродов яқинда яна бир корхонага асос солди, дейди марказ мутахассиси.

Номи тилга олинган корхона туман марказидан олисдаги тоғ этагида “Қадоқ” қишлоғида жойлашган. Фаолияти боғдорчиликка асосланган маъсулияти чекланган жамият тадбиркорлари ака ука Нормуродовлар меҳнати ортидан ҳудуд одамларига жуда таниш. Чиндан чўлда мўъжиза ярата олган  фидойиларга тасаннолар дейиш лозим. Интенсив боғ майдони анча кенг. Томчилаб суғориш йўли билан чўлда яшил ҳудудни барпо этаётган тадбиркорлар яна бир корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказишди. Корхона иш юритувчиси Бахтиёр Нормуродовнинг таъкидлашича, давлат рўйхатидан яқинда ўтказилган маъсулияти чекланган жамиятда чорвачилик билан шуғулланилади. Ҳар доим шундай бўлган. Кўнглида Яратганга сиғиниб, қўлини ишдан совутмаган тадбиркор ҳатто чўлда ҳам инсон хаёлига келмаган муваффақиятларга эриша олади. Тўғри, боғ ҳали ҳосилга кирмаган. Аммо, 150 гектардаги 1500 туп мевали дарахт келтирадиган даромадни чамалаш кифоя. Қолаверса, токзор ва пленка остига экилаётган экинлар ҳам тадбиркор учун кун келиб даромад манбаига айланади. Қизиғи, тармоқни кенгайтиришни истаган ака укаларнинг режалари бисёр. Лавҳа қахрамонлари фаолиятини кўрсатиш билан қанийди аҳоли турмуш тарзига таъсир эта олсак. Тадбирли одамлар кўпайса, ўзини ва маҳалласи одамларини турмушини фаровон қилса. 

ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати.