Bosh sahifa Jamiyat Нуротада маҳалла раиси фирибгарликка қўл урди

Нуротада маҳалла раиси фирибгарликка қўл урди

0

 

Вилоят ИИБ хабар беришича “Каттасой” МФЙ раиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, шу ҳудудда яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, уни 4 фоизлик банк кредити олишга кўндирган.

Ўтган йил охирида унинг номига “Микрокредитбанк» Кармана туман филиалидан 4 миллион 500 минг сўмлик кредит маблағининг “Навоий оқшоми” хусусий корхонаси ҳисоб рақамига ўтказилиб берилишига эришган.

Бироқ, фуқрога 2 миллион 500 минг сўм кредит маблағи ажратилганини билдириб, хусусий корхонадан бир бош қора молни олиб, уни сотиб 2 миллион 500 минг сўмини фуқарога берган.

Шунингдек, маҳалла раисининг нафақа пулли тайинлашда ноқнуний хатти-ҳаркатлари ҳам аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  168-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши олиб борилмоқда.