Bosh sahifa Yangiliklar Нуротадаги эски қалъадан тарихий ашёлар топилди

Нуротадаги эски қалъадан тарихий ашёлар топилди

0

Нур қалъаси Марказий Осиё­нинг қадимий шаҳарларидан би­ри сифатида Сўғдиёна ва Мова­роуннаҳр тарихида муҳим сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий стратегик аҳамиятга эга ҳисобланган ҳамда доимо археолог олимлар­нинг диққат эътиборида турибди.

Кўп йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон Респуб­ли­каси Фан­лар академияси Археологик тадқиқот­лар инсти­тути олимлари томони­дан Нурота туман ҳокимли­ги ҳам­корлигида бу ерда археоло­гик қа­зув-тадқиқот ишлари олиб бо­рил­моқда. Яқин­да қалъанинг шимоли-шарқий қисмида ўлчами 10х10 метр бўл­ган жойда хом ғишт ва тошдан бунёд қилинган хонага дуч келдик. Маъмурий бино деб тахмин қили­наётган мазкур ин­шоот ичидан эса XVI-XIX асрларга тааллуқли бўл­ган сопол идиш қол­диқлари ва бош­қа ашёлар топил­ди. Қиммат­ли аҳамиятга эга маз­кур ашёлар қадимги давр архи­тектураси ху­су­сида тўлароқ ту­шун­ча бериши билан алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Маълумки, Бухоро, Кармана, Пойкент ва бошқа йирик шаҳар­лар савдогарлари Нур шаҳри ор­қали ҳозирги жанубий Қозоғис­тон ва Еттисув вилоятлари билан мунтазам савдо ва маданий алоқа­лар олиб боргани манбаларда қайд этилган. Шу билан бирга, Сўғдиёнанинг энг шимолида жой­лаш­ган мазкур қалъа муҳим ҳарбий стратегик аҳамиятга эга бўлгани боис, ўрта асрларда гул­лаб яшнаганли­ги тўғрисида маълу­мотлар бор. Темурийлар ва ундан кейинги хонликлар даврида ҳам Нурота Бухоро воҳасининг энг йирик сиё­сий, иқтисодий ва мада­ний мар­каз­ларидан бири сифа­ти­да фао­лият кўрсатган.

Албатта, табиий қулай жойда жой­лашгани, қолаверса, ноёб чаш­ма суви бунда энг муҳим аҳа­мият касб этган. Қизиқарли томо­ни шундаки, қазув тадқиқотлари давомида тепаликнинг пастки қат­ламларига тушиб борилгани сари шаҳар та­рихига оид топил­малар ҳам қади­мийлашиб бор­моқ­да. Бу эса қалъада ҳали кўп-кўп қимматбаҳо ашёлар борлиги­ни кўрсатади.

С. СУЮНОВ,О. МАМИРОВ, институт илмий ходимлари.