Bosh sahifa Jamiyat Нуроталиклар интенсив балиқ етиштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда

Нуроталиклар интенсив балиқ етиштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда

0

Навоий вилояти ҳокими томонидан 2018 йил 7 мартда тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан Нурота туманида 10 нафар  аҳоли томорқаларидаги 1-1,5 сотихли сунъий ҳавзада 12 тонна интенсив балиқ маҳсулоти етиштириш белгиланган.

“Жарма”, “Янги ҳаёт”, “Чуя”, “Сувлиқ”, “Мустақиллик” ва “Ғозғон” каби маҳаллаларда аҳоли томонидан бугунги кунда ана шундай саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.  Жумладан, жармалик Ҳ.Файзиев ўзига тегишли бўлган ер майдоннинг 1 сотихида сунъий ҳавза ташкил қилиб, унинг деворларини тўлиқ бетонлаштирди. Ҳавзага апрель ойида 800 дона балиқ чавоғи ташланиб, бугунги кунда сифатли парвариш қилинмоқда.

245013364_305316

“Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи фуқаро А.Бухоров ҳам балиқчилик билан шуғулланишга астойдил бел боғлаганлардан. Унинг ўз томорқаси 1 сотихида ташкил этилган сунъий ҳавзада ҳозирда 1000 дона балиқ уруғи парваришланмоқда. Мазкур ҳавза деворлари ҳам тўлиқ бетонлаштирилган.

Шунингдек, “Сувлиқ”да яшовчи Х.Исломованинг ҳам бу борадаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. У айни пайтда бетонлаштирилган ҳовузда 1000 дона балиқ етиштирмоқда.

245108552_303426

Бундан ташқари, “Мустақиллик” МФЙ фуқароси З.Жумаев балиқ етиштиришнинг яна бир самарали усулини йўлга қўйди. Яъни, у лизинг асосида  13 миллион сўмлик 6 та барча қулайликларга эга бочкали ҳовуз олиб, айни дам унга балиқ чавоқларини келтириб ташлаш ҳаракатида.

Бугунги кунда ташаббускор аҳолига туман ҳокимлиги ҳамда солиқ инспекцяси томонидан амалий ёрдам бериб келинаяпти.

 

М.САТТОРОВ, Нурота туман ДСИ Юридик шахсларга солиқ

Солиш маъмурчилиги бўлими бошлиғи.