Bosh sahifa Jamiyat Нуротода яна бир Хитой компанияси иши бошлади

Нуротода яна бир Хитой компанияси иши бошлади

0

Нурота заминида ўз бизнеси ривожини кўраётган хорижлик инвесторлар сони ортиб бормоқда. «XINGYAO» маъсулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонаси ҳам Нурота тумани давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Маълумки, Нурота мармари дунёга машҳур. Унинг сифати ва ранги жаҳон стандартлари талабларига жавоб беради. Шу боисдан ер шарининг барча қитъаларидан бу маҳсулотга тадбиркорларнинг эътибори тушган.

«XINGYAO» маъсулияти чекланган жамиятининг сармоядорлари ҳам Нурота тоғларидан мармар тошларини қазиб олиш, майдалаш, пардозлаш ишлари билан шуғулланиш ниятида. Айни кунда хитойлик  ҳамкорлар  фаолиятни йўлга қўйиш мақсадида  Навоийга ўз технологияларини киритишмоқчи.  Айтиш жоизки,  мазкур хорижий корхона ишга тушиши билан 15 нафар маҳаллий аҳоли янги иш ўрнига эга бўлади.

Нурота тумани Давлат хизматлари маркази мутахасиссислари хорижлик инвесторларга яшил йўлак тамойили асосида хизмат кўрсатдилар. Марказда Ху Жинди хоним ва жаноб Кай Вен Минг 20 дақиқада ҳужжатларни расмийлаштирганларидан мамнун бўлишди ва миннатдорчилик билдирдилар. Таржимонларнинг таъкидлашича, марказда йўлга қўйилган хизмат олиш тартиби, ходимлар хушмуомалалиги ва озодалик хитойда давлат хизматлари тизимида ҳам кузатилар экан. Айтишларича, фақат уларда хизмат кўрсатиш турлари кўпроқ.

Насриддин УМЕДОВ, Нурота тумани ДХМ бўлим бошлиғи.