Bosh sahifa Mualliflardan Оқни оқ, қорани қора дейиш масъулияти ёхуд террорга қарши курашда ОАВнинг роли

Оқни оқ, қорани қора дейиш масъулияти ёхуд террорга қарши курашда ОАВнинг роли

0

Бугун дунё ОАВда терроризмга қарши, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш масаласи керак бўлса ҳаёт-мамот вазифасига айланиб бормоқда.

Чунки дунёда бойлик орттириш,  ҳудуд кенгайтириш, дунё ҳамжамиятида ўз таъсир доирасини кенгайтириш учун кечаётган сиёсий мақсадлар дунё мафкуравий манзарасини булғаб ташламоқда.

Бу каби сиёсий ўйинлар, ўйинлардан ҳар доимгидек оддий халқнинг бурни қонаяпти, пешонаси лойга ботяпти.

Очиғини айтайлик, бугун баъзи сиёсий кучлар ўз мақсадига эришди. “Террор” ва “ислом” сўзларини сиам эгизакларидек қориштириб ташлашди. Инсонларни маълум вақт миссияда кўрсатилган муддатгача қўрқитиш, ваҳимага солиш каби усуллар воситасида афғон нашасидан тортиб олган банги, жоҳил қассоблардан “мусулмон” ясаб бошқа дин вакиллари бўлган журналистларни ҳайвондек бўғизлаб,  сценарий бўйича “Аллоҳу акбар”, дея жар солишди.

Савол туғилади, нега айнан журналистларни кўпроқ нишонга олишди?

Чунки, журналист бу — оммавий ахборот воситаси дегани. Оммавий ахборот воситаси бу — ахборот дегани. Ахборот эса бу —   ҳокимият дегани.

 Ахборот — бу ҳокимият дегани

+++

Бироқ, дунё ОАВда холис ахборот берувчи, террорчиларнинг асл башарасини очиб берувчи, бугун Яқин Шарқ, Жанубий Осиё, Европа давлатлариларида содир этилаётган терактлар ким томонидан амалга оширилаётганини дадил айтувчи журналистлар ҳам йўқ эмас.

Адашмасам, европалик журналист ва ИШИД жангариси ўртасидаги суҳбат бутун дунё жамоатчилигини ўйлантириб қўйди:

ИШИД  вакили: Тўхта! Мусулмонмисан?

Христиан: Ҳа мусулмонман.

ИШИД  вакили: Агар мусулмон бўлсанг Қуръондан бирор сура

келтирчи?

Шу пайт христиан хотиржам Библиядан бир қисм ўқиб берди.

ИШИД  вакили: Мусулмон экансан, кетишинг мумкин. Библияни ўқиганингда тирик қолмасдинг!?

Христиан  аёли: Эсинг жойидами?! Нега ҳаётимизни ҳавфга қўйдинг? Агар у сени ёлғон гапираётганингни билганида, икковимизни ҳам тирик қўймасдику?!

Христиан: Ҳавотир олма, у мусулмон эмас. Агар мусулмон бўлганда Қуръон ўқирди, Қуръонга ишонганда одам ўлдирмасди.

Пайғамбарини таниганда 1300 йил олдин “Мендан сўнг халифалик 30 йил, ундан сўнг умматим подшоҳликларга бўлиниб кетади” ҳадисига тупуриб, XXI асрда халифаликни орзу қилган ойпараст бўлмасди. Аллоҳни севганда “Аллоҳу Акбар”- дея бегуноҳлар умрига зомин бўлиб Худосининг  номини булғамасди.

Айнан мана шундай қўрқув ҳисси уйғотиш каби усул,  маълум бир минтақани қўрқув исканжасида ушлаб туришга асосланган совет тизимининг эски усулларидан бирига айланиб қолди.

Мисол учун, 1918- 1935-йилларда «қизил террор» туфайли большевиклар юрт озодлиги учун курашган қанчадан-қанча боболаримизни «босмачи» деб қириб ташлаган, 1937 — 1953-йилларда «катта террор» даври бошланиб маҳаллий зиёлиларимизнинг қанчаси «аксилинқилобчи» ва «пантуркист» тамғаси билан қатағон қилинган эди.  Бунга 1941 — 1945-йиллардаги уруш қурбонларини қўшинг. Юртимизнинг юз минглаб асл фарзандлари қурбон бўлди.

Қолаверса, 1937-1953-йилларда Ўзбекистонда 100 минг киши қатағон қилинди, шундан 13 минг нафари отиб ташланди. Улар орасида Ўзбекистондаги турли миллат ва элат вакиллари бор эди. Не-не ҳамюртларимиз «қосимовчи», «троцкийчи», «бухаринчи», «иноғомовчи» тамғалари остида, Япония, Германия, Британия жосуси сингари қалбаки айбловлар билан қамоққа олинди ва қатл этилди.

Бундан ташқари, 1983 -1989-йилларда Кремлнинг қўллаб-қувватлаши билан майдонга чиққан, «ўзбек иши», «пахта иши», «рашидовчилар» деб аталган «жазо машинаси» ҳам собиқ тузумнинг ватанимизга қарши навбатдаги фитнаси эди.

Бу албатта тарихдир. Аммо бу ҳақиқатларда бир сир яширинган. Бугунги куннинг террорчилик ҳаракатларида сценарий муаллифи мавҳум. Фақатгина ижро этувчи ёлланма қотиллар бор энг асосийси саҳна ортидаги кадрлар диний фон шаклида ташкил этилган.

Улар телевизор, интернетни ҳаром дейди, аммо…

photo_2019-04-09_22-54-01

photo_2019-04-09_22-53-59

Бу нокаслар “Телевизор ҳаром. Интернет ҳаром, театр ҳаром”-дея замонавий технологияларни инкор этади. Ваҳоланки, 99% террорчиликка тарғибот ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилади.

Демак, бугун террорчилик гуруҳларининг ўз ижтимоий тармоқлари, профессионал хакерлари борлиги кундай равшан. Улар ўз бузғунчиликлари, қўпорувчилик ҳаракатлари билан бутун оммани қўрқувда ушлаб туриш, “шоктерапия” усулида ҳокимиятни эгаллаш учун турли расм ва видеоларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб туради. Мақсад нима? Мақсад ушбу кадрларни кенгроқ тарғиб этишдан иборатдир.

Афсуски, террорчи гуруҳларнинг ушбу мақсадлари баъзи журналистлар томонидан нохолис ёритилмоқда.

Масалан, “Ислом давлати” шаклида сўз кетма-кет экранларда, радиоэфирларда айланиши оқибатида одамларда қўрқув пайдо бўлмоқда.

Бу ҳаракат билан билан эса террорчилар тегирмонига сув қуйилмоқда.

“Отамиз-Одам Ато, Онамиз-Момо Ҳаво”

photo_2019-04-10_12-28-39

photo_2019-04-09_22-53-58

1

Беҳисоб шукрки, дунёда терроризмга қарши курашда якдиллик ва жипсликни таъминлашда олиб борилаётган тарғибот ҳамжиҳатлик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик каби қадриятларга содиқ ОАВ борлигидан далолат беради.

Яқин Шарқда авж олган “Араб баҳори” намойишларида Миср кўчаларида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик қадриятларига содиқ қолган турли дин вакиллари қаҳрамонлиги-ю, бу тасвирлар ОАВда ётирилгани ёдингиздами?

Яқиндагина мудҳиш террор ҳаракатларига гувоҳ бўлган Янги Зеландияда бошида рўмол билан муслима аёлларга ҳамдардлик билдираётган Жасинда Ардерндек раҳбарнинг оқила ва инсонпарварлиги буюк эътирофга лойиқ.

Шундай экан, бугуги глобаллашув жараёнларида дунё ОАВ учун “оқни оқ, қорани қора дейиш”дек юксак масъулият белгиланган.

Жонибек ШУҲРАТОВ, “Кармана овози” газетаси жамоатчи мухбири.