Bosh sahifa Jamiyat ОҚ ҚОР МУБОРАК!

ОҚ ҚОР МУБОРАК!

0

Кипригингизда жон сақлаб, яноқларингизда бир томчи сувга айланаётган қорпарчалар – ёш боладек беғубор, онамиздек ҳокисор.

IMG_0124
Ҳар фаслнинг ўз таровати бор. Баҳор – янгиланиш, ёшариш фасли бўлса, ёзнинг қайноқ тафти, шарқираб оқаётган сувларнинг саси киши руҳига олам-олам завқ бағишлайди. Олтин кузни айтмайсизми? Дарахтлардан замин томон оҳиста талпинаётган баргларда инсон умри мужассамдек, гўё. Булар орасида қишнинг гўзаллиги бўлакча. Бошимиз узра ёғаётган қор бутун ғуборларимиз, ғам-андуҳларимизни сидириб кетаётгандай.

IMG_0153

Оқ ранг – яхшиликнинг, эзгуликнинг ифодаси. Оппоқ қор ҳам яхшиликдан, янги орзулар рўёби, ниятлар ижобатидан даракдек. Кипригингизда жон сақлаб, яноқларингизда бир томчи сувга айланаётган қорпарчалар – ёш боладек беғубор, онамиздек ҳокисор.

IMG_0124

Кўпдан кутилган оқ нур, беғубор оппоқ қор муборак, азиз учқудуқликлар! Тилак ва истакларимиз, қалбимиздаги орзу-ҳавасларимиз қор каби оқ бўлсин-у завол топмасин!
Райҳон ҚОДИРОВА, журналист.