Bosh sahifa Yangiliklar ОАВЛАР ЭНДИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

ОАВЛАР ЭНДИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИЛАДИ

0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги «Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 1017-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра, оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун:

-Давлат хизматлари марказига ёки my.gov.uz платформаси орқали ариза юбориши керак холос.

Сўровномага  ОАВ (ёки интернетдаги веб-сайт) таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда, таҳририят тўғрисидаги низомнинг нусхаси ҳамда муассис агар иккита бўлган тақдирда таъсис шартномаси илова қилинади.

Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, тегишли тартибда берилган ишончноманинг электрон нусхаси сўровномага илова қилинади.

Ариза юборилгандан сўнг 15 кун мобайнида ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этади.

— Ариза берувчи хабарнома ва ОАВ давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарорни олган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида белгиланган миқдорда, давлат божини тўлайди.

Давлат божи миқдори қуйидагича:

– даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар) –   базавий ҳисоблаш миқдорининг 12,5 баравари;

– теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари – базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари;

– маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган ОАВ (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 %;

– асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги ОАВ (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) – базавий ҳисоблаш миқдорининг  2,5 баравари;

– реклама хусусиятига эга бўлган ОАВ (рекламага ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) –  базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари;

– ОАВларнинг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар) –  базавий ҳисоблаш миқдорининг 12,5 баравари.

Оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг 50 % миқдорида давлат божи ундирилади.

Достон РАМАЗОНОВ, Зарафшон шаҳар ДХМ катта мутахассиси