Bosh sahifa Yangiliklar “Обод қишлоқ” дастури: Кармананинг Тошработ қишлоғида ноқонуний қурилган уйлар бузилмоқда

“Обод қишлоқ” дастури: Кармананинг Тошработ қишлоғида ноқонуний қурилган уйлар бузилмоқда

0

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Кармана туманидаги “Тошработ” қишлоғида ноқонуний ёки тартибсиз қурилишлар бузилиб, ҳудуд қиёфаси ўзгартирилмоқда.

Режага асосан, бу ерда  60 километр узунликдаги электр тармоқлари, 47 километр газ қувурларини таъмирланади. Табиий газ етиб бормаган хонадонлар учун 2 километрлик янги газ тармоғининг ўтказилиши аҳоли учун қулайлик яратади. Симёғочларни бетонлисига алмаштириш, ичимлик сув қувурларини янгилаш, алоқа кабелларини тартибга келтириш ишлари алоҳида эътиборда. Шунингдек, қишлоқ ички йўлларининг 19 километр қисмига асфальт ётқизилади. 2 та умумтаълими мактабининг капитал таъмирланиши қишлоқ ёшларининг пухта билим олишида кенг йўл очади. Аллақачон таъмирга муҳтож қолатга келиб қолган мактабгача таълим муассасаси замонавий кўринишга келтирилади. Қишлоқ оилавий поликлиникасининг хароб ҳолати, бемор тугул соғлом одамнинг юрагини уюштирар эди.

Тиббиёт маскани ҳам эндиликда замонавий марказлар қиёфасига келтирилиб, шинам саломатлик муассасаси сифатида янгидан иш бошлайди.