Bosh sahifa Yangiliklar “Обод маҳалла” дастури ижроси юзасидан Навоий вилоятида 2018-2019 йиллар давомида 107 миллиард...

“Обод маҳалла” дастури ижроси юзасидан Навоий вилоятида 2018-2019 йиллар давомида 107 миллиард сўмлик ишлар бажарилади

0

Маълумки, 2018 йил 27 июнда Президентимиз томонидан “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги Фармон ҳамда  “Обод маҳалла” дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Мазкур дастур доирасида жорий йилда Навоий ва Зарафшон шаҳарларининг жами 10 минг 600 та хонадон, 48 минг нафар аҳоли истиқомат қилувчи “Тинчлик”, “Бунёдкор”, “Кончилар”, “Олтин водий”, “Бинокор”, “Жанубий”, “Янгиариқ”, шунингдек, “Ёшлик” ҳамда Алишер Навоий номли маҳаллаларда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ушбу ҳудудларда Лойиҳалаш, реконструкция қилиш ва бошқа юмушларга “Навоийшаҳарсозлик ЛИ”, “Навоийбунёдкор”, “Архитектор ТАС”, “Адизхон-Дизайн” каби масъулияти чекланган жамиятлар жалб этилган. Шунингдек, мазкур маҳаллаларда замонавий ҳаммом, савдо мажмуаси, болалар, спорт майдончалари, кичик саноат зоналари ташкил этиш назарда тутилган. Шу билан бирга кўчаларни тунги вақтда ёритиш учун чироқлар ўрнатилади.

Умуман, барча зарур бунёдкорлик ва таъмирлаш ишлари учун 2018-2019 йиллар давомида 107 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.