Bosh sahifa Yangiliklar “ОБОД ЮРТ” ЭЗГУЛИК АКЦИЯСИ УЧҚУДУҚДА

“ОБОД ЮРТ” ЭЗГУЛИК АКЦИЯСИ УЧҚУДУҚДА

0

Наврўз байрами муносабати билан «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари Учқудуқда файзли, баракали ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 мартдаги тегишли фармойишига асосан 14-15 март кунлари мамлакатимиз миқёсида умумхалқ хайрия ҳашари ҳамда ободонлаштириш ва тозалик кунлари ўтказилмоқда.
Туман ҳокимлигининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтказилаётган “Обод юрт” хайрия ҳашарида 21 гектардан ортиқ майдонлар ободонлаштирилди ва тозаланди. 31 тоннадан зиёд чиқиндилар белгиланган жойларга олиб чиқилди. 21 километрга яқин узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди.
Эзгулик акцияси давомида боғлар барпо этишга катта аҳамият қаратилди. Жумладан, 1726 тупдан ортиқ манзарали дарахт, 1465 тупдан зиёд мевали ва минтақа иқлимига мос дарахт ва 3243 ортиқ гул кўчатлари ўтқазилилди.
1та зиёртгоҳ, 2 та қабристон ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди. 3534 минг тупдан зиёд дарахт оқланиб, шакл берилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 16 та техника воситалари жалб этилди.
Шунингдек, ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича кўплаб савобли тадбирларга қўл урилди. Хусусан, 2 та оиланинг уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. Эҳтиёжманд оилалар, ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Учқудуқ туманида “Обод юрт” шиори остида ўтказилган хайрия ҳашарида 3175 нафар аҳоли шундан 2001 нафари ёшлар иштирок этди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати