Bosh sahifa Jamiyat Oчиқ мулоқотлар муаммоларга самарали ечим бўлаяптими?

Oчиқ мулоқотлар муаммоларга самарали ечим бўлаяптими?

0

24 июль куни кеч соат 19-00 да Навоий вилояти Телерадиокомпаниясида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида вилоятдаги корхона ва ташкилот, идоралар, банк ва молия, адлия тизими раҳбарлари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар юзасидан вилоят аҳолиси билан тўғридан тўғри эфирда очиқ мулоқот ўтказилди. Унда ДХА Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Баҳодир Тошев ҳам иштирок этди ва тадбиркорлар учун тизимда яратилаётган қулайликлар хусусида гапирди.

 Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Бугун ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилгани айтиб ўтилди. Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказларида тадбиркорлар учун қулай ва шаффоф хизмат ташкил этилгани, керагида жойида бориб сайёр хизмат жараёнида  тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилаётгани такидланди. Шунингдек, барча ҳудудларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган Бош вазир қабулхоналари иш бошлагани, тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми ошгани айтиб ўтилди, очик мулокотда.

Очиқ  мулокот танқидий руҳда ўтди. Вилоятдаги тадбиркорлардан  кредит олиш, ер ажратиш масалаларида бир талай муаммолар борлиги юзасидан студиянинг тўғридан тўғри эфир телефон рақамларига мурожаатлар бўлди. Саволларга, тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларга мутасаддиларнинг жавоби эшитилди.Турмуш даражасини оширишнинг энг муҳим йўли тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш экан, унда тадбиркорларга ҳар томонлама ҳуқуқий молиявий кўмак бериш кун мавзусига айланди.